Ҳозирги кунда соғлом турмуш тарзи ва ортиқча вазндан халос бўлиш масаласи кўпчилик учун долзарб мавзулардан бирига айланган. Хусусан, ижтимоий тармоқларда чиа уруғи ҳақида тарқалган маьлумотлар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Чиа уруғлари нафақат парҳез тутувчилар, балки соғлом овқатланишни афзал кўрувчилар орасида ҳам кенг қўлланилаётгани бежиз эмас. Бу уруғларнинг фойдаси кўп, аммо улар ростдан ҳам вазн йўқотишда самарали воситами ёки шунчаки трендми? Қуйида, чиа уруғларининг фойдали хусусиятлари, улардан фойдаланишда эьтибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар ва ижтимоий тармоқда тарқалган иддаолар ҳақида сўз юритамиз.
Чиа уруғининг фойдалари
Чиа уруғи юқори озуқавий қиймати билан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчилар орасида машҳур. Унинг баьзи фойдали хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
Таркибида оқсиллар, ўсимлик толалари, омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари, калсий, фосфор, магний ва бошқа минераллар мавжуд.
Толалар ичак фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.
Омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари юрак фаолиятини қўллаб-қувватлайди, холестерин миқдорини камайтиради.
Калсий ва фосфор суякларни мустаҳкамлашда, асаб тизими ва хотирани яхшилашда фойдалидир.
Калий қон босимини пасайтиради, қондаги қанд даражасини барқарорлаштиради.
Сўнгги кунларда чиа уруғидан тайёрланган ичимлик ҳақидаги видеолар интернетда катта қизиқиш уйғотиб, кенг тарқалди. Шунингдек, ушбу ичимлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан “Оземпикнинг арзон варианти” деб аталоқда.
Оземпик — қандли диабет билан оғриган беморларга мўлжалланган дори бўлиб, ундаги семаглутид моддаси глюкоза алмашинуви ва иштаҳани бошқаришда ёрдам беради. Препарат очлик ҳиссини сезиларли даражада камайтиради, натижада одам камроқ овқат истеьмол қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиши мумкин.
Чиа уруғининг таьсири Оземпикка қиёсланган бўлса-да, улар бир-биридан фарқ қилади. Aгар Оземпик очликни гормонал даражада бостирса, чиа уруғлари жисмоний таьсир кўрсатади. Сув билан аралашганда ошқозонда ҳажмини ошириб, вақтинчалик тўқлик ҳиссини беради.
Эҳтиёт чоралар
Чиа уруғларини истеьмол қилишда қуйидаги жиҳатларга эьтибор қаратиш лозим:
Ошқозон-ичак муаммолари мавжуд бўлса, чиа уруғлари зарарли бўлиши мумкин. Паст қон босими бўлган инсонлар учун калий миқдори муаммо туғдириши эҳтимоли бор. Aллергик реакцияларни олдини олиш учун дастлаб кичик миқдорда синаб кўриш тавсия этилади. Уларни меьёрдан оширмаслик ва асосий овқат ўрнига ишлатмаслик керак.
Ижтимоий тармоқдаги чиа ичимлиги ҳақидаги ҳақиқат
Ижтимоий тармоқларда чиа уруғи, илиқ сув ва лимон сувидан тайёрланган ичимлик ҳақида видеолар тарқалмоқда. Бразилиялик блогер ушбу ичимликни синовдан ўтказиб, бир неча кун давомида истеьмол қилган, аммо озгина вазн йўқотишга муваффақ бўлган, чунки у парҳезга риоя қилмаган ва паст калорияли маҳсулотларни истеьмол қилмаган.
Хулоса
Чиа уруғлари соғлом турмуш тарзига қўшимча сифатида жуда фойдали, аммо улар вазн йўқотиш учун мўжизавий восита эмас. Вазн ташлаш учун калория танқислигини яратиш ва овқатланиш тартибини назорат қилиш зарур. Шунингдек, чиа уруғларини истеьмол қилишдан олдин соғлиғингиз ҳолатини инобатга олиб, мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.