Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Болалар саломатлиги: шамоллашни даволашда йўл қўйиладиган жиддий хатолар

Болалар шамоллаб қолганда ёки бошқа респиратор касалликларга чалинганда, кўпчилик ота-оналар тезроқ ёрдам беришга ҳаракат қилади. Бироқ, ўзбилармонлик билан қўлланиладиган баьзи усуллар нафақат самарасиз, балки боланинг соғлиғига зарар етказиши ҳам мумкин. Халқ орасида машҳур бўлган "уй шароитида даволаш" усуллари кўпинча илмий асосга эга эмас ва аксинча, касалликни янада кучайтириши мумкин.

Ўзбошимчалик билан респиратор касалликларини даволашнинг 10 та ҳолатдан 9 тасида халқ табобати усуллари ёрдам бермайди, балки заиф боланинг танасини янада нимжон қилади. Қуйида болала соғлиғи янада ёмонлашишига олиб келадиган бир нечта оммабоп, аммо илмий жиҳатдан исботланмаган даволаш усулларини кўриб чиқамиз.

Истеьмол содаси ёки туз билан томоқни чайқаш

Болалар томоқни тўғри чайқашни билишмайди, улар кўпинча ота-оналарига билдирмасдан эритманинг тўртдан бир қисмини ютиб юборишади. Дорихоналарда ютиб юбориш хавфсиз бўлган чайқаш учун тайёр препаратлар сотилади.

Aгар уй шароитида тайёрланган туз ёки сода аралашмаси боланинг ошқозонига тушса, болада кўнгил айниши, қусиш ёки ҳатто қизилўнгач йўлининг куйиши ҳам кузатилиши мумкин.

Фақат кўп суюқлик ичиш орқали шамоллашни тузатиш

ЎРВИ ёки бошқа вирусли инфексияларга чалинган бемор кўпроқ сув ва чой ичиши лозим, албатта, Бироқ бу амал болани даволашнинг ягона йўли бўлиб қолмаслиги керак. Тўғри, суюқлик баланд ҳарорат, томоқ оғриғи, йўтал ва бурун оқишида самаралидир, аммо боланинг умумий аҳволини тез-тез текшириб туриш, шифокор кўрсатмасига биноан унинг ҳолатига мос вирусга қарши дориларни беришни унутмаслик керак.

Шифокор кўрсатмасисиз антибиотиклар бериш

Ўткир респиратор инфексияни даволашнинг энг хавфли усули — бу тиббиёт қутингизда қолиб кетган, бир вақтлар сизга енгил бўлишга ёрдам берган антибиотик дорилардан фойдаланиш. Баьзи аллергияга йил одамлар учун антибиотикнинг бир марталик дозаси (ҳатто шифокор буюрса ҳам) хавфли реаксия бериши, ичак микрофлорасини сезиларли даражада бузиши ва тананинг ҳимоя функсиясини заифлаштириши мумкин.

Болаларда тез-тез кучли дори-дармонлар қўлланса, улар улғайганда кейинчалик жиддийроқ касалликни даволаш учун берилган дорилар таьсир қилмаслиги мумкин.

Пиёз ва саримсоқ

Кекса авлод вакилларининг фикрига кўра, саримсоқ ва пиёз шамоллашни даволашда энг самарали восита ҳисобланади. Пиёзни ҳидлаш, бурунга солиш, саримсоқ шарбати билан ингаляция қилиш болаларда нафас йўлларини куйдириб юборади.

Совуқ нарса ейиш

Музқаймоқ, ёгурт ва бошқа совуқ маҳсулотлар ҳақиқатда томоқ оғриғини енгиллаштиради, шиллиқ пардадаги шишларни камайтиради ва яллиғланган бодомсимон безларни тинчлантиради. Кўпгина ота-оналарнинг хатоси шундаки, улар ушбу методни ягона даволаш усули деб билади ва болага қўшимча дори-дармонларни бермайди.

Aнтигистамин препаратлар

Aллергияга қарши дорилар беморнинг аҳволини енгиллаштиришга ёрдам беришига қарамай, антигистаминлар шамоллашдан юзага келган бурун битишини эмас, балки фақат аллергия туфайли пайдо бўлган шишни енгиллаштиради. Шифокор томонидан тавсия этилмаган антигистаминларни қўллаш боланинг иммунитетига жиддий зарба бериши мумкин.