Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Болалар кунига қанча шакар истеъмол қилиши керак?

Шифокорларнинг таъкидлашича, шакар истеъмолига онгли ёндашиш муҳим. Катталар болаларга шакарни меъёрида истеъмол қилиш одатини шакллантиришга ёрдам бериши керак. Педиатр, доктор Данел Фишер фикрича, болаликдан бошланган тушунтиришлар уларга ширинликни назорат билан истеъмол қилишни ўргатади. Америка юрак ассоциацияси эркаклар учун кунига 9 чой қошиқ (36 г), аёллар ва болалар учун эса 6 чой қошиқ (25 г) шакарни тавсия қилади.

Шакар организмга қандай таъсир қилади?

Шакар танага энергия бериб, уни яхши ишлашига ёрдам беради. Бироқ шифокорлар сунъий ширинликлар, юқори фруктозали маҳсулотлар ва маккажўхори сиропидан воз кечишни маслаҳат беришади. Шакар манбаи сифатида табиий маҳсулотлар – мева, сабзавот ва асал афзалроқ.

Парҳезшунос Лиза Ричардс болалар диетасидан шакарни бутунлай чиқариб ташлаш шарт эмаслигини айтади. Шакар болалар учун жисмоний ва интеллектуал фаолликда муҳим роль ўйнайди. Айниқса, овқатланишда муаммоси бўлган болалар учун шакарли коктейллар энергия манбаи бўлиши мумин.

Болаларга ётишдан олдин ширинлик бериш мумкинми?

Мутахассислар кечқурун ширинлик истеъмол қилишни тавсия этмайди. Бу уйқу бузилишига ва эрталаб кучли очлик ҳиссига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, шакар асаб тизимини қўзғатиб, болаларни инжиқликка моил қилади.

Болалар учун шакар меъёрлари

Овқатланиш мутахассислари болаларнинг ёшига қараб шакар миқдорини қуйидагича тавсия этишади:

• 5 ёшгача – кунига 10 г дан кам

• 5—10 ёш – 20—25 г

• 10—15 ёш – 25—30 г

• 15 ёшдан катта – 30 г гача

Ўсиш жараёнида организм кўпроқ озуқавий моддаларга, жумладан, шакарга эҳтиёж сезади. Айниқса, бир ёшгача бўлган чақалоқлар, мактаб ёшидаги болалар ва балоғатга етаётган ўсмирлар учун шакар истеъмоли меъёрида бўлиши муҳим.