Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Aнтибиотикларни қабул қилишда нималарга эътибор бериш керак?

Aнтибиотиклар замонавий тиббиётда кўплаб юқумли касалликларни даволашда беқиёс ёрдам беради. Aммо уларни нотўғри ёки назорациз қабул қилиш нафақат даволаш самарадорлигини пасайтириши, балки саломатлик учун хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун антибиотиклардан фойдаланишда муайян қоидаларга риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. 

Маьлумотларга кўра, антибиотикларни қатьиян мутахассис кўрсатмасига биноан, айнан белгиланган соатларда қабул қилиш керак. Чунки, бир марта қабул қилинган (масалан амоксициллин) дори узоғи билан 8 соат давомида таьсир кўрсатади. Микроблар дорига кўникиб, чидамли бўлиб қолмаслиги учун уларга 24 соат мобайнида таьсир кўрсатиш керак. Шунинг учун дорини қабул қилиш вақтини ўтказиб юбормаслик лозим. Касалликнинг барча белгилари йўқолгач, 3 кундан кейин дорини истеьмол қилишни тўхтатиш керак. Бунга 3 кун қоидаси дейилади. Ундан эртароқ тўхтатиш касалликни сурункали кўринишга ўтиши ёки қайталаш хавфини келтириб чиқариши мумкин. Узоқ муддат антибиотиклар қабул қилиш вақтида ичак микрофлорасини тиклаш ва ҳимоя қилиш учун шифокор маслаҳати билан пробиотикларни қўллаш зарур. Aнтибиотиклар организимдаги зарарли микроблар билан бирга, кўпинча ичакдаги фойдали бактерияларни ҳам нобуд қилади. Бу эса овқат ҳазм қилиш тизимида муаммоларга олиб келади. Пробиотиклар бундай пайтда организмга ёрдам беради. Aнтибиотикларни овқатдан олдин ёки кейин, шунингдек, нима билан қабул қилиш кераклигига доир кўрсатмаларни мутахассис ёки дорининг йўриқномасидан аниқлаштириб олиш зарур. Даволаш курси вақтида парҳезга амал қилиш, алкогол, нордон маҳсулотлар, дудланган ва шўр таомларни истеьмол қилмаслик мақсадга мувофиқ.