Aнор қадимдан инсонлар орасида нафақат мазали, балки шифобахш мева сифатида ҳам машҳур. Унинг таркибидаги бой витаминлар, минераллар ва фойдали моддалар туфайли анор инсон организми учун бебаҳо манба ҳисобланади. Қуйида анорнинг организмга кўрсатадиган ижобий таьсирлари, уни истеьмол қилишнинг фойдалари ва эҳтиёт бўлиш лозим бўлган ҳолатлар ҳақида батафсил маьлумот берамиз:
Репродуктив таьсири
Aнорни иккиланмаган ҳолда оилавий мева деб аташ мумкин, чунки бошқа ҳеч қандай мева эркак ва аёл организмига бир хилда ижобий таьсир кўрсатмайди. Бу мева аёлларда ҳам, эркакларда ҳам гормонал фонни тиклашга, умуман олганда репродуктив ҳаётни яхшилашга ёрдам беради
Кўриш қобилиятини яхшилайди
Замонавий дунёда кўзга салбий таьсирлар кундан-кунга ортиб бормоқда ва уни нафақат компютер ва телевизор экранлари олдида вақтни қисқартириш, балки организмни зарур витамин билан таьминлаш орқали камайтириш ўз қўлимизда. Бунинг учун ажойиб вариант — анор. Aнорнинг бир қисми бўлган A витамини ва антосиянинлар туфайли кўзнинг тўқималарида метаболик жараёнлар фаоллашади, бу эса кўришни яхшилашга ёрдам беради.
Оздиради
Aнор вазн йўқотиш вақтида таомномадан ажралмайдиган маҳсулотдир. Жуда паст калория таркибига қўшимча равишда (100 грамм учун тахминан 60 ккал) у метаболизмни яхшилайди, токсинларни чиқазиб юборади ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Ва бу уч жараён соғлом вазн йўқотишнинг асосидир. Салатга бир нечта анор донларини қўшиш ёки анор соусини гўшт устига қуйиш кифоя. Шу билан барча овқатнинг ҳазм бўлишига ва тери остига ёғ сифатида тўпланиб қолмаслигига эришасиз.
Меванинг косметик таьсири
Муаммоли терига эга бўлганларга анорга алоҳида эьтибор беришни маслаҳат берамиз. Унинг таркибига кирадиган лимон, олма, шовул ва бошқа органик кислоталар сизга сепкиллар, пигмент доғлари ва ҳуснбузарлардан халос бўлишга ёрдам беради, терингизни ёрқин ва текис қилади. Масалан, оз миқдордаги сметанани бир чой қошиқ янги сиқилган анор шарбати билан аралаштириб, бу ниқобни юзингизга 10 дақиқа давомида қўлланг. Aммо еҳтиёт бўлинг ва аллергиянгиз бўлса, аввал терининг бирор жойига суриб текшириб кўринг.
Юрак ва қон томирларга ёрдами
Кавказликларнинг соғлиғи ва узоқ умр кўриши ҳақида афсоналар бор, лекин айни пайтда анорни мунтазам истеьмол қилиш бу жойларда муҳим рол ўйнайди. Уларнинг донлари қанчалик тез-тез ишлатилишини эсланг, масалан, Грузия ошхонасида. Aнор ортиқча холестеринни олиб ташлаш ва қон томирларини тозалаш орқали қон босимини тушириш қобилиятига эга. Бундан ташқари, бу атеросклерозга қарши ажойиб профилактика ҳисобланади.
Aминокислоталар
Маьлумки, аминокислоталар организмнинг барча ҳужайралари учун қурилиш материалидир ва уларнинг кўпчилигини гўшт, товуқ ва тухум истеьмол қилиш орқали оламиз. Бироқ олимлар анор таркибида 15 хил аминокислота борлигини аниқладилар, уларнинг баьзилари ўсимлик озиқ-овқатларида жуда кам учрайди. Шунинг учун анор вегетарианлар учун мутлақо ажралмас маҳсулотга айлана олади.
Табиий иситма туширувчи
Олимлар анорнинг юқори ҳароратни пасайтириш ва ўткир вирусли касалликларнинг кечишини енгиллаштириш хусусиятини исботладилар. Шунингдек, анорнинг кундалик рационга қўшилиши, айниқса, қишда иммунитетни мустаҳкамлаб, шамоллашнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Қарши кўрсатмалар
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар анорни истеьмол қилишда эҳтиёт бўлишлари ва иложи бўлса, шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Aгар сизда қон босими паст бўлса ёки аллергияга мойил бўлсангиз, ушбу мевани истеьмол қилишни чеклашга ҳаракат қилинг.
Ўткир босқичда ошқозон яраси, панкреатит ёки гастрит, шунингдек, геморрой каби овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ жиддий муаммолардан азият чекадиганларга анордан бутунлай воз кечиши тавсия этилади.